«Атлетико» Лига 1 юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Атлетико" клуби "Монако" ярим ҳимоячиси Тома Лемарга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда AS нашри.

Манбада таъкидланишича, "матрасчилар" ёзги трансфер мавсумида 22 ёшли франциялик футболчини ўз сафларига қўшиб олмоқчилар.

Ушбу мавсум Лемар "Монако" сафида 37 ўйин ўтказиб, 3 гол ва 10та голли узатмага муаллифлик қилди. Трансфер тахминан 90 млн еврога баҳоланмоқда.

Манба: www.as.com