Ибрагимович ЖЧ-2018га нима сабабдан бормаслиги сабабини айтиб ўтди

«Лос-Анжелес Гэлакси» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўзининг Швеция терма жамоаси таркибида ЖЧ-2018га бормаслиги ҳақида гапириб ўтди.

«Швецияда ОАВ ўзини шундай тутади. Менинг исмим шведларга хос эмас. Менинг ўзимни тутишим шведларга ўхшамайди, лекин термадаги рекорд менга тегишли. Ўйлайманки, жаҳон чемпионати – футболдаги энг катта байрам. У ерда барча кучли футболчилар тўп суради. Златан ҳам ўша ерда бўлиши керак, лекин у йўқ.

Менинг совринларим бунга исбот бўла олади. «Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «Милан», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед» ва «Гэлакси» клубларида ўйнаганман.

Агар мен жамоа учун ўйнамасам, қандай қилиб шунча совринни қўлга киритдим? Ишонинг мен бу иш қандай қилиш кераклигини биламан», - дейди Златан.

Манба: www.championat.com