Лопетегининг «Реал» бош мураббийи бўлиши «Барселона» учун нимани англатади?

Унинг нуфузли турнирдан кейин «қаймоқранглилар» бошқарувига ўтиши Испания Футбол Федерациясини жаҳлини чиқарди. Қўли остида «Атлетико» ва «Барселона» вакиллари борлигини ҳисобга олсак, Хулен Лопетегининг ҳар бир қарори ОАВ ва футбол жамоатчилиги томонидан кескин танқид қилиниши мумкин. Бу эса ўз навбатида Испаниянинг натижаларига жиддий таъсир қилмасдан қолмайди.

Миллий терма жамоанинг ёшлар гуруҳидан бошлаб тинмай меҳнат қилиб келаётган Лопетеги учун бу омадсиз якунланиши мумкин. Албатта Жаҳон чемпионати унинг термага берган куч-ғайратига муносиб тақдирланиш ҳисобланади. Унинг шогирдларида яна бир карра Жаҳон чемпиони бўлиш учун ажойиб таркиб бор. Бироқ унинг келгуси мавсумдаги режалари барвақт содир бўлгани кутилмаган ҳол бўлди

Унинг «Қизил фурия» билан эришган натижалари мақтовга сазовор. У миллий терма жамоани «Евро-2016»да Италиядан учралган мағлубиятдан кейин қабул қилган эди. Бу Испания қаторасига иккинчи бор нуфузли мусобақани эрта якунлаганидан кейин содир бўлди. У фаолияти давомида қариб қолган жамоани ёшартириш ишларини олиб борди, тўпга эгалик қилиш тамойилига асосланган ўйин тизимини сақлаб қолган ҳолда, тактик ўзгаришларни амалга оширди. Иско, Асенсио ва Саул каби ёш иқтидор эгаларини термага таклиф қилиб катта муваффақиятларга эришди десак муболаға бўлмайди. Унинг бошқарувида Испания 20 ўйинни бирортасида ютқазмади. 10 та саралаш учрашувларининг 9 тасида ғалаба қозонди.

Бунгача Лопетегининг клубдаги фаолияти «Райо Валекано» ва «Порту»да кечган эди. У бу клубларда аралаш муваффақиятларга эришди. Уни «Реал» билан кучли алоқалар боғлаб туради боиси у “Қироллик клуби »да тўп сурган. Бироқ у мадридликларнинг азалий рақиби – «Барселона»да ҳам ўйнаган.

Энди нима бўлади?

Унинг Испания бошқарувидаги фаолиятини омадли кечди дея оламиз чунки у қўли остидагиларнинг имкониятларидан максимал тарзда фойдаланди. Халқаро аренада улар юқори савиясида ўйнашмоқда. Шунга қарамай, таркибдаги топ футболчилар туфайли ишлар чаппасига кетиши мумкин.

У афтидан «Реал»да тизимли ўйин услубини жорий қилиш тарафдори, бироқ бу Зинедин Зидан қолдирган мерос батамом зид ҳисобланади. Мақсад тўпга эгалик қилиш ҳисобланади, бу эса «Реал»нинг кучли ярим ҳимоясига жуда қўл келиб ўйинни тўлиқ назорат қилишларига замин яратади. Бироқ, ҳужумдан бери келмайдиган Марселога ортга қайтиш унчалик хуш келмаслиги аниқ.

Лопетегининг клуб бошқарувига келишидан Дани Себальос ва Марко Асенсиолар катта имкониятни қўлга киритиши мумкин. Ҳужумдаги ҳаракатлар ҳам Исконинг атрофида қурилиши эҳтимоли катта. Терма жамоада ҳам айнан Исконинг мўъжизаларидан Лопетеги ўз ҳайратини яширмаяпти.

Унинг тайинланиши «Барселона»га қандай таъсир қилади ?

Унинг «қаймоқранглилар»да қўллайдиган услуби индивидуал порлашдан кўра кўпроқ жамоавийликни талаб қилади. Бу дегани улар Ла Лигада кучлироқ рақибга айланишига имконият яратади.

«Реал»нинг Ла Лиганинг янги мавсумида чемпионлик учун кураши анча жиддий тус ...

Давоми