«Арсенал» клуби яна бир трансферни амалга оширди

«Лорьяна» клуби футболчиси Маттео Гандузи «Арсенал» билан шартнома имзолади. Келишувнинг шартлари ошкор бўлганича йўқ. 19 ёшли ярим ҳимоячи «Арсенал» клубида 29-рақам остида тўп суради.

Жорий мавсум Гандузи Франциянинг иккинчи даражали чемпионатининг 18 та ўйинида иштирок этди ва Франция ёшлар терма жамоасида ҳам тўп сурди.

Манба: www.sports.ru