Болалар футболи. Навоийда “ЎФА Кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

Навоий вилояти Кармана туманида 2006-2007 йилларда туғилган  ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Кубоги учун  мусобақа ўтказилди.

“Ёшлик” стадионида ўтган мазкур мусобақада “Уйрот”, “Азамат-1”, Азамат-2”, “Ёшлик”, “Бешкент”, “Арғун” жамоалари ўзаро кураш олиб боришди.

Мусобақа финалида “Уйрот” ва “Азамат” жамоалари куч синашишди ва финалда 2:0 ҳисобида ғолиб чиққан “Азамат” жамоаси ЎФА Кубоги ғолиби бўлди.

Ғолибларига Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан сертификат, футболка ва футбол тўплари топширилди.

Манба: www.the-uff.com