As: Бэйл душанба куни Лопетеги билан «Реал» клубидаги келажаги борасида гаплашиб олади

«Реал» клуби футболчиси Гарет Бэйл мадриддаги келажаги борасида якуний бир қарорга келгани йўқ.

2017/18 мавсум якунига етгач Бэйлнинг агенти футболчининг Англияга трансфери борасида изланган ва «Реал» раҳбарияти билан учрашув тайинлаган эди. Бош мураббий лавозимидан Зинедин Зиданнинг истъефоси ушбу ишни тўхтатиб қўйди ва йиғилишни бир неча ҳафтага ортга суришди.

Криштиану Роналдунинг «Ювентус» клубига трансферидан сўнг Бэйл вакиллари учрашувни бекор қилишди, лекин барча масала душанба куни ҳал бўлиши лозим. Ўша куни уэльслик футболчи таътилдан қайтиб клуб базасида машғулотлар ўтказади.

Бэйл янги бош мураббий Хулен Лопетеги билан учрашади, ҳамда ўз келажаги борасида суҳбатлариш вазиятни қайтадан фикрлаб олади. 28 ёшли футболчи Лопетегининг янги жамоадаги ўрни ҳақида билиб олмоқчи.

Бэйлнинг «Реал» клубидаги мақсади қолиш, лекин иккинчи даражали футболчи сифатида эмас.

Манба: www.as.com