«Наполи» президенти: Жоржиньо «Челси» клубига ўтади, Сарри эса ҳали қарор қабул қилмади

«Наполи» клуби президенти Аурелио Де Лаурентис жамоанинг собиқ бош мураббийи Маурицио Саррининг ва ярим ҳимоячи Жоржиньонинг кетиши борасида гапириб ўтди. Унинг фикрига кўра, футболчи ва мутахассис «Челси» клубига ўтиш учун яқин турибди.

«Сарри бўйича таклиф уйимда ётибди, ҳаммаси унга боғлиқ. Менинг ишим якунига етди, ҳуқуқшуносларнинг аралашуви қолди.

Жоржиньо? Биз ўзимизга ўзимиз унинг бўйича таклифларни кўриб чиқамиз деб айтган эдик. Шунинг муносабати билан «Манчестер Сити» клубидан узур сўраб қоламан. Бошқа тарафдан ўйинчи Манчестер шаҳрида эмас, Лондонда яшагиси келса, уни тушуниш мумкин. Агар «Челси» у учун кўпроқ тўласа ҳам тушунишим мумкин.

Жоржиньо ва Сарри битта жамоада? Жоржиньо Сарри қароридан қатъий назар «Челси» клубига ўтади», - дейди Де Лаурентис Football Italia нашрига.