«Барселона» клуби «ПСЖ» футболчиси билан келишиб олди

«ПСЖ» клуби ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо «Барселона» сафига ўтиши мумкин. Sport.es нашрининг маълумотига кўра, каталонияликлар спорт директори Эрик Абидаль Париж шаҳрига борган ва у ерда Рабьонинг онаси (бир пайтнинг ўзида агенти ҳам) билан учрашган.

Томонлар франциялик футболчи билан келишув шартларини ижобий ҳал этишди. Рабьонинг «Барселона» клубидаги маоши йилига 7 миллион еврони ташкил қилиши мумкин, амал қилиш муддати – 5 йил.

Ярим ҳимоячининг алоҳида сўраган нарсаси «Барса» сафида кўпроқ ҳужумга яқин ўйнаш. Рабьонинг фикрича, ўз салоҳиятини ҳимоявий ярим ҳимояда ўйнаб кўрсата олмайди.

Энди каталонияликлар футболчининг трансфери бўйича «ПСЖ» клуби билан келишиб олиши лозим. Парижликлар Рабьо билан шартномани узайтириш истагида, лекин унга бўлган таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Манба: www.bombardir.ru