ЖЧ-2018 1/2 финал. Хорватия – Англия 2:1 LIVE

ЖЧ-2018 мусобақаси ярим финалидан ўрин олган Хорватия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин  ўз ниҳоясига етди.. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бордик.

 

120+5'. Ўйин тугади. Хорватия финалда!

120'. Иккинчи қўшимча бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди

119'. Хорватияда ўзгариш: Модрич ўрнига Бадель тушди

114'. Хорватиядан хавфли ҳужум, бироқ тўп ҳимоячилардан майдон ташқарисига чиқиб кетди

112'. Англияда ўзгариш: Уокер ўрнига Варди тушди

109'. ГООООЛ! Манжукич! Перишичнинг узатмасидан сўнг Манжукич ҳимоячиларни ортда қолдирди ва яқин масофадан дарвозани ишғол қилди

108'. Брозовичнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди

106'. Қўшимча бўлимларнинг иккинчиси бошланди

***

105+4'. Биринчи қўшимча бўлим тугади

105+3'. Зарбааа! Манжукичнинг яқин масофадан берган зарбасини Пикфорд бартараф этишга эришди

105'. Биринчи қўшимча бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

101'. Хорватияда ўзгариш: Ребич ўрнига Крамарич тушди

99'. ЗАРБААА! Бурчакдан узатиб берилган тўпни Стоунс дарвозага йўналтирди, бироқ Врсалько жамоасини голдан сақлаб қолди

98'. Дайернинг узоқ масофадан берган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

97'. Англияда учинчи ўзгариш: Хендерсон ўрнига Дайер тушди

96'. Ребич рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди

95'. Хорватияда ўзгариш: жароҳат олган Стринич ўрнига Пиварич тушди

91'. Англияда иккинчи ўзгариш: Янг ўрнига Роуз тушди

91'. Қўшимча бўлимларнинг биринчиси бошланди

***

90+3'. Ўйиннинг асосий вақти тугади! Ҳисоб 1:1. Қўшимча бўлимлар кўрамиз

90+2'. Жарима зарбасидан узатилган тўпни Кейн боши билан дарвозага йўналтиришда хатога йўл қўйди

90'. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

89'. Тўп назорати хорватларда бўлиб турибди

83'. Зарба! Манжукич жарима майдони ичида дарвоза томон зарба берди. Пикфорд ўз ўрнида

81'. Англия ҳимоячилари жуда қўпол хатога йўл қўўйишди, бироқ Ребич бундан фойдалана олмади

77'. Хавфли вазият! Лингард дарвозабон майдончасига узатма амалга оширди, бироқ тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди

74'. Англияда ўзгариш: Стерлинг ўрнига Решфорд тушди

72'. ЗАРБААА! Перишич жуда қулай вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб қайтди

68'. ГОООООЛ! Перишич! 1:1! Врсальконинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпидан сўнг Перишич яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди

65'. ЗАРБА! Перишичнинг зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди

59'. Модричнинг бурчакдан узатган тўпни Пикфорд қайтариб юборди

54'. Уокер огоҳлантирилди

52'. Англия тўпни рақибга топшириб ўз омадини қарши ҳужумдан қидирмоқда

48'. Манжукич ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди

46'. Иккинчи бўлим бошланди

***

45+1'. Биринчи бўлим тугади

45'. Пикфорд ва ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Ракитич қулай вазиятга чиқиб борди, бироқ у зарба беришни чўзиб юборди ва вазиятни қўлдан чиқарди

40'. Ребич Янгга нисбатан қўпол ўйнади, бироқ ҳакам бу сафар уни аяди

35'. Алли узатма билан Лингардни жуда қулай вазиятга олиб чиқди, бироқ Жессининг зарбаси ноаниқ бўлди

32'. Зарба! Ребичнинг кучли зарбасини Пикфорд ушлаб олди

30'. Кейн жуда қулай имкониятларни қўлдан бой берди

27'. Эшли Янгнинг жарима майдонига узатиб берган тўпини Субашич қайтариб юборди

22'. Хорватия ҳимоячилари қўпол хатога йўл қўйишди, бироқ бундан Стерлинг фойдалана олмади

19'. Перишичнинг узоқ масофадан берган зарбаси сал ноаниқ чиқди

14'. Магуайр бурчакдан узатиб берилган тўпга боши билан зарба берди, бироқ тўп ноаниқ кетди

11'. Гол ўтказиб юборган Хорватия рақибига босим қилишга уринмоқда, бироқ инглизлар тупн иназорат қилишмоқда

5'. ГООООЛ! Триппьер! Супер гол! Киран жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб ҳисобни очди

4'. Англия қулай нуқтада стандарт вазият ишлаб олди

1'. Учрашув бошланди

0'. Ассалому алейкум! Бугун ЖЧ-2018 мусобақасининг иккинчи финалчиси номи маълум бўлади. "Лужники" стадионида Хорватия ва Англия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келадилар.

***

ЖЧ-2018
Ярим финал

Хорватия – Англия 2:1 (0:1, 1:0, 0:0, 1:0)

Голлар: 0:1 – 5 Триппьер, 1:1 – 68 Перишич, 2:1 – 109 Манжукич.

Хорватия – Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 95), Врсалько, Вида, Ракитич, Брозович, Перишич, Модрич (Бадель, 119), Ребич (Крамарич, 101), Манжукич (Чорлука, 115).

Англия – Пикфорд, Уокер (Варди, 112), Стоунз, Янг (Роуз, 90), Магуайр, Алли, Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 74), Хендерсон (Дайер, 97), Триппьер, Кейн.

Огоҳлантиришлар: Манжукич (48), Уокер (54), Ребич (96)

 

Манба: www.uff.uz