CAFA U-15 Championship. Ўзбекистон термаси Туркманистонни йирик ҳисобда енгди

CAFA U-15 Championship мусобақаси 1-туридан ўрин олган Туркманистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. “Миллий” стадионида бўлиб ўтган баҳсда ҳамюртларимиз йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Ўйин дебютида Асадбек Қаҳҳоржонов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида Шаҳзод Акрамов жамоасининг иккинчи голини урди. Орадан кўп ўтмай Облаёрбек Раҳматов рақиб дарвозасини яна икки бор аниқ нишонга олиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шунингдек, параллел ўтган ўйинда Тожикистон термаси афғонистонлик тенгқурларига имкон қолдирмади.

CAFA U-15 Championship

Туркманистон U-15 - Ўзбекистон U-15 - 1:4 (0:1, 1:3)

Голлар: 0:1 – 8 Қаҳҳоржонов, 0:2 – 49 Акрамов, 0:3 – 54 Раҳматов, 0:4 – 64 Раҳматов, 1:4 Мақсадов.

 

Афғонистон U-15 – Тожикистон U-15  0:3

Манба: www.uff.uz