УЕФА қисман «Марсель» клубини дисквалификация қилди. Клуб энг яқин уй ўйинини мухлисларсиз ўтказади

УЕФА «Марсель» клубига нисбатан ўз қарорини эълон қилди. Бунга сабаб марселлик мухлислар Европа лигаси ўйинида ўзларини ёмон тутишган.

Франция клуби еврокубок баҳсларининг битта ўйинига қисман дисквалифакиция қилинди. «Марсель» клубига икки йиллик синов муддати белгиланди. Агарда ушбу қоидабузарлик такроран бузиладиган бўлса, франциялик клуб еврокубоклардан четлатилади.

Кейинга уй ўйинини «Марсель» клуби мухлисларсиз ўтказади. Дисквалификациядан кейин «Велодром» стадионининг баъзи бир секторлари ёпиб қўйилади.

«Марсель» шу билан бирга 100 минг еврога жаримага тортилган. Клуб бундан ташқари «Лион»га Европа лигаси финалида мухлислари тартиби сабабли келтирилган зарарни қоплаб беради.

Манба: www.uefa.com