«Норин» клуби ПФЛ олдидаги қарзидан қутилди

ПФЛ жорий мавсумдан клубларнинг ҳар қандай кўринишдаги қарздорликларини ўз вақтида баратараф этишларига жиддий эътибор қаратмоқда. 

Клублар олдига ёзги трансферлар ёпилгунига қадар барча қарздорликларини бартараф этиш вазифаси юклатилган эди. Бироқ айрим клублар мазкур ҳолатга бепарволик билан муносабатда бўлишди. Жумладан, Ҳаққулободнинг “Норин” жамоаси Про лигада ёзги танаффус якунлангунига қадар ҳам мавжуд қарздорликларни ўз вақтида узиш бўйича амалий ҳаракатлар амалга оширмади. Натижада Про лига 19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Норин” – “Динамо” ўйини ўтказилмади ва “Норин”га техник мағлубият ёзилди. 

ПФЛ расман огоҳлантирганидан сўнг "Норин" жамоаси бадал пулидан мавжуд бўлган қарздорликни бартараф этди. Шу сабабдан ҳаққулободликлар бугун Про лига 20-тури доирасида сафарда “Машъал” жамоасига қарши майдонга тушишига рухсат берилди. Бироқ ўтган турдаги техник мағлубият ўз кучида қолади. 

Манба: www.pfl.uz