Варди «Лестер» клуби билан шартномасини узайтирди

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди «Лестер» клуби билан янги шартнома имзолади. Янги келишув бўйича Варди жамоада 2022 йилнинг июнь ойига қадар тўп суради.

31 ёшли тўпурар «Лестер» клуби сафига 2012 йили келган эди. Умумий ҳисобда Варди «тулкилар» учун 233 та ўйин ўтказган бўлиб, 88 та тўп киритган ва клуб тарихида 10-рақамли тўпурар бўлиб турибди.

Манба: www.lester.com