Артуро Видалнинг “Барселонa”га ўтишидан кимга фойда, кимга зарар?

“Барселона” ушбу ёзда шундоғам муваффақиятли таркибни янада кучайтириш бўйича анча фаоллик кўрсатмоқда.

Аллақачон ўз сафига Клеман Лангле, Артур ва Малкомларни қўшиб олган Ла Лиганинг амалдаги чемпионлари энди Артуро Видални олиб келишди.

Чилилик футболчи Бундеслига чемпиони “Бавария”дан 26.7 миллион фунт эвазига каталонияликлар сафига ўтди ва уч йиллик шартномага имзо чекди.

Бошида Видалнинг “Интер”га ўтиши қизғин муҳокама қилинаётганди. Бироқ “кўк-анорранглилар” яна сўнгги дақиқаларда “орага суқилди” ва ярим ҳимоячини сотиб олди.

Хўш, чилилик футболчининг “Барселона”га ўтишидан кимга фойда-ю кимга зарар? Қуйида шу ҳақида...

Давомини ўқиш