«Қўқон-1912» - «Пахтакор» ўйини чипталари сотувга чиқди

Pepsi суперлиганинг 21-туридаги марказий ўйин Қўқонда бўлади. 12-август “Қўқон-1912” ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади.

Бу ўйиннинг натижаси ҳар икки жамоа учун жуда муҳим. Сиз азиз мухлисларимиз учун ўйин куни стадионда ҳақиқий байрам уюштиришни мақсад қилганмиз. Ўйиндан олдин катта концерт дастури намойиш қилинади. Ҳақиқий мухлисларимизга жамоамизнинг футболкалари бепул тарқатилади.

Хуллас стадионимизга ташриф буюринг ҳамда ҳақиқий футбол байрамида иштирок этинг !

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” ўйини чипталари хозиргина “Марказий” стадион кассаларида сотувга чиқарилди. Чипталар 10 000 ва 15 000 сўмдан сотилмоқда.

“Қўқон-1912” мухлислар учун ўйнайди. Биз сизларни “Марказий”да кутамиз !

Манба: kokand1912.uz