«Реал» «Бавария»дан Тиагони сотиб олмоқда?

"Бавария" ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара "Реал"га ўтишга яқин турибди.

Onda Cero радиостанциясининг маълумотига кўра, Қироллик клуби ўйинчининг 40-50 миллион еврога трансфери борасида келишувга эришди.

Таъкидланишича, Тиаго таркибда "Челси"га равона бўлган Матео Ковачичнинг ўрнини тўлдириши лозим.

Алькантара "Барселона" тарбияланувчиси саналади ва у "Бавария"да сўнгги беш мавсум ўйнади.

Манба: www.goal.com