Франция чемпионатининг янги мавсумини «Марсель» йирик ғалаба билан бошлади

Франция чемпионатининг очилиш ўйинида «Марсель» клуби «Тулуза» футболчиларини қабул қилди ва меҳмонларга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Учрашувда ҳисоб 4:0 кўринишида якун топди.

Биринчи бўлим охирида Димитри Пайет пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса дубль қайд этишга ҳамм улгурди. 89-дақиқада эса Валер Жермен «Марсель»нинг ушбу ўйиндаги учинчи голини киритди, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақт эса Флорьян Товен йирик ҳисобни таъминлади.

Франции чемпионати

1-тур

Марсель – Тулуза 4:0 (1:0, 3:0)

Гол: 1:0 – 45, пенальти Пайет, 2:0 – 62 Пайет, 3:0 – 89 Жермен, 4:0 – 90 Товен.

«Марсель» – Пеле, Сакаи, Камара, Луис Густаво, Амави, Лопес (Сертич, 77), Сансон, Н`Жи (Сарр, 56), Пайет (Товен, 83), Окампос, Жермен.

«Тулуза» – Рене, Мишлен, Амьян, Жюльен, Мубандже, Сангаре, Босток, Доссеви (Жан, 65), Ману Гарсия (Саного, 65), Градель, Лейя-Исека.

Огоҳлантиришлар: Жюльен (11), Амьян (44), Амави (46), Сангаре (55).

Манба: www.uff.uz