Луис Суареснинг ўринбосари қаерда?

«Барселона»нинг захира ўриндиғи қиймати 300 миллион еврони ташкил этаётган бир пайтда асосий таркиб ҳужумчиси Луис Суаресга улар орасида бирорта муносиб ўринбосар йўқлиги клуб мухлисларини ташвишлантираётгани аниқ.

Уругвайлик ҳужумчи каталонияликларнинг тўққизлик вазифасига ягона вариант бўлиб қолмоқда. 31 ёшни қарши олган Суарес учун албатта рақобат керак.

«Реал Мадрид» Криштиану Роналдунинг йўқлиги сабабли «Сантьяго Бернабеу»да қайта қуриш ишларини олиб бораётган бир пайтда «Камп Ноу»дагилар супер-жамоа тузишлари учун айни вақти ҳисобланади.

«Барселона» ушбу ёзда таркибни сезиларли кучайтира олишди, ожиз нуқталарга зарур бўлган трансферларни амалга оширди. Таркибга камида қоғозда бўлса ҳам иқтидорли футболчиларни жалб қилишнинг уддасидан чиқди.

Ҳатто алиштириб бўлмас клуб афсонаси Андрес Иньестанинг кетишини ҳам клуб бир нечта трансферлар орқали вазиятни юмшата олди, дея оламиз. Аммо...

Давоми...