«Бухоро» футбол клуби жаримага тортилди

Футзал бўйича Ўзбекистон XXII миллий чемпионатининг 14-тури доирасидаги “Нефтчи” (Фарғона) – “Бухоро” (Бухоро) ҳамда U-18 чемпионатининг 11-тур “Локомотив” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро) учрашувлари ўтказилмади. Бунга эса бухороликларнинг сафар учрашувига бормаганлиги сабаб бўлди.

Футзал ва U-18 чемпионати Мусобақалар ўтказиш регламенити асосида ПФЛ “Бухоро” футбол клубига ўзининг футзал ва U-18 жамоасини сафар учрашувига юбормаганлиги учун Мусобақалар регламенти, “Интизомий ва жарималар кодекси” 1-бўлим, 5.3 банди бўйича жарима белгилади. 

Унга кўра, “Нефтчи” – “Бухоро” (футзал) ҳамда “Локомотив” – “Бухоро” (U-18) учрашувларида “Нефтчи” ва “Локомотив” жамоаларига техник ғалаба, “Бухоро” жамоасига эса техник мағлубият ёзилди ва “Бухоро” клубига нисбатан молиявий жарима белгиланди

Манба: www.pfl.uz