«Севилья» Андре Силвани «Милан»дан тўлиқ сотиб олмоқчи

«Севилья» клуби португалиялик ҳужумчи Андре Силванинг трансфер ҳуқуқини «Милан»дан тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда «Севилья» спорт директори Хоакин Капаррос айтиб ўтди.

Мавсумлар оралиғида испан клуби 22 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олганди. Мавсум стартидаги учта ўйинда Силва уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди.

Аввалроқ «Севилья» футболчи ижараси учун 5 миллион евро тўлаши ва кейинчалик уни 30 млнга сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиши маълум бўлганди.

«Милан» 2017 йилнинг ёзида Силвани 38 млн евро эвазига «Порту»дан сотиб олганди.

Манба: www.championat.com