Моуриньюнинг муаммолари ва имкониятлари ҳақида

Мавсум бошланганига бироз вақт бўлганига қарамай, Манчестернинг иккинчи ярмида муаммолар бошланди. Сэр Алекс Фергюсоннинг бош мураббий лавозимидан кетганидан сўнг, «Юнайтед» барқарор топ-даражага чиқа олмади. Манкунианлик мухлислар ҳали ҳамон шотландиялик мутахассиснинг олтин даврини эслашади ва янги ютуқлар яқин орада келади.

«Қизиллар»нинг ҳозирги бош мураббийи Жозе Моуриньо икки йил аввал Манчестер шаҳрига кўчиб ўтди. «Special one»нинг келганидан сўнг мухлислар ниҳоят хурсанд бўлишган эди, бироқ икки йил ҳам ўтдики «Юнайтед» ўзгаргани йўқ. Жозе илк мавсумида учта соврин ютганига қарамай, жумладан Англия суперкубоги, Европа лигаси ва лига кубоги унинг ҳозирги аҳволи ҳавас қилгудай даражада эмас. Футбол оламида португалиялик мутахассиснинг қайд этган натижаларини эсламай ҳам қўйишди ва ҳаттоки баъзилар унинг кўп нолиши ва шунчаки қайсар одам деб устидан кулишмоқда. «Манчестер Юнайтед»даги ҳозирги вазият Жозе Моуриньонинг фаолиятидаги жуда ҳам катта синов бўлиб турибди ва унда у ўзининг ким эканлигини ҳаммага исботлаши керак. Жозе сўнгги йилларда франциялик ҳамкасби Арсен Венгер устидан жуда ҳам кўп кулар эди. Сўнг албатта португалиялик мутахассис пушаймон эканлигини билдирган. Бир тарафдан Жозенинг гапида ҳам жон бор: Венгернинг усуллари эскирган ва у ҳеч ҳам ўзгаришни истамас эди, лекин Жозе ҳам ҳудди шу вазиятга тушиб қолди. Кўпчилик уни ёмонлаб Венгер билан солиштиришни бошлашди, лекин таҳминлар билдириш учун жуда ҳам эрта. Нима бўлганда ҳам Венгер билан боғлиқ воқеа тугади, лекин Моуриньода имконият бор. Сиз билан ҳозир Моуриньонинг муаммолари ва янги мавсумдаги имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Ўйинчилар билан низолар

Жамоанинг ичидаги муаммолар ҳақида британиялик матбуот хизматлари ўтган мавсумда ҳам ёзишган эди, ҳозирда эса бу янада авж олганга ўхшайди. АПЛ даги омадсиз старт Жозе учун ҳам ўйинчилар учун ҳам истиқболли кўринмаяпти. Бунинг устига ОАВ «Манчестер Юнайтед» клубини бир зумга ҳам тинч қўйишаётгани йўқ. Миш-мишларга кўра, Моуриньонинг бир нечта, жумладан Маркус Рэшфорд, Антони Марсьяль, Эрик Байи ва Поль Погба каби футболчилар билан келишмовчилиги бор. Баъзи бир футболчилар ўзининг жамоадаги ўрнидан норози. Булар Эрик Байи ва Марсьяль. Антонининг манкунианликлар билан шартномаси январь ойида якунига етади. Клуб ёш футболчини қадрлайди ва унга янги 5 йиллик шартнома таклиф қилди. Лекин Жозе уни ўз таркибида асосий футболчи сифатида қарамаяпти.

Погба билан эса муаммо бироз жиддийроқ. Мураббий ва футболчи ўртасидаги низо ҳақида деярли 1 йилдан буён айтилмоқда. Лекин Погба ва Моуриньо ҳам ушбу ҳодисаларни рад этиб келмоқда. Франциялик футболчи «Юнайтед» клубига ўтар экан, янада кўпроқ нарсаларни кутган эди. Албатта Европа лигасида ғалаба қозониш яхши, лекин жаҳон чемпиони учун бу мусобақа камлик қилади. АПЛ даги биринчи турдан сўнг «Манчестер Юнайтед» клуби «Лестер» билан учрашди ва танаффусда Погба журналистлар билан суҳбатда: «Баъзи нарсалар борки айта олмайман, акс ҳолда мени жаримага тортишади», -  деган эди. Моуриньога бу гаплар хуш келмаган, «МЮ» раҳбарияти эса франциялик футболчини қўйиб юборгиси йўқ. Погбанинг трансферини унча-мунча клублар кўтара олишмайди, бироқ каталонияликлар «Юнайтед» футболчиси билан таркибни кучайтиришга қарши эмас. Мино Райола эса унинг «Ювентус»га қайтишини орзу қилмоқда.

Шундай экан, Моуриньонинг футболчила билан очиқчасига можарога борган ҳолати кузатилмаган, лекин кийим алмаштириш хонасидаги ношух кайфият бўлиши мумкин. Кундан кунга вазият чигаллашиб бораверади ва бу Жозе учун асосий муаммога айланади. Охир оқибат эса «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ушбу низолардан чарчаб португалия мутахассисга эшикни кўрсатиб қўйиши ҳам мумкин.

Трансферлар

Бир неча йилларки, «Манчестер Юнайтед» трансфер мавсумида жадал ишлар олиб борди.Улар томонидан кўплаб футболчиларга қизиқиш бўлади ва бу ёзда ҳам футболчи қидириш ишлари давом этди. Моуриньо трансфер бозорига чиқиб ҳужум чизиғига футболчи сотиб олмоқчи эди. Лекин катта эътиборни ҳимояга қаратди. Жозе интервьюларда марказий ҳимоячи олиш кераклигини бир неча бора таъкидлади ва у ҳақ кўринади. «Юнайтед» ушбу трансфер мавсумини камтар ўтказди ва 66 миллион евро сарф қилди. «Манчестер Юнайтед» клубига ҳурматни сақлаган ҳолда шуни айтиш керакки, уларнинг таркиби чемпионатдаги энг зўрларидан деб бўлмайди. Шундай экан ЕЧЛ да ғалаба қозониш ҳақида гапиришга нажот ҳам йўқ. Жозе ишини сақлаб қолмоқчи бўлса марказдаги ёриқни ўз кучи билан қисқа муддатларда тўлдириши лозим.

«Ўзига ҳос»нинг тактикаси

Кўп сонли ҳозирги мухлисларнинг фикрича, Моуриньо доимо автобус қўйиб келган ва унинг бунчалик буюклигига тушунишмайди. Албатта Жозе бутун фаолияти давомида ҳимоявий ўйинга эътибор қаратган, бироқ ҳозирги «Юнайтед»ни португалияликнинг олдинги жамоалари билан солиштириб бўлмайди. Агарда олдин «Special one»нинг жамоаларини кузатиш қизиқарли кечган, Моуриньонинг тактик ечимлари антиқа натижа берар эди ва ҳатто «Порту» ҳам ЕЧЛ да ғолиб бўла олган, «Интер» эса камчилик бўлиб ўйнаб ва рақибига ўйинни бой бериб «Барса»дан устун келган. Бироқ ҳозирги ҳимоявий тактика жуда аянчли. Лекин «Тоттенхэм» билан кечган ўйин умид учқунлари ҳали сўнмаганини кўрсатди. Илк 45 дақиқа жуда ҳам сифатли бўлди. «МЮ»ни томоша қилиш ёқимли эди ва ҳужумдаги шошқалоқлик биро панд берди. Энг асосийси, Моуриньо шу йўналиш бўйича ишлашда давом этса, «Юнайтед»нинг ўйинини завқ билан томоша қилса бўлади.

Мухлислар фикри

Моуриньонинг ишига бўлган муносабат кутилганидай бўлиниб кетди. Кимдир португалияликнинг муаммолар гирдобидан чиқишига ишонса, яна кимдир унинг ёқимсиз ўйинидан чарчаган. Бироқ битта нарса аниқки, Жозе ҳақиқатдан ҳам «Special one» мураббий. Унинг бошқа фикрлар билан иши йўқ. Лекин у билан ишлаган одамларнинг фикри умуман бошқача. Ҳа унинг мухлисларга бўлган муносабатидан ОАВ бизга бошқа турдаги маълумот бераётганини тушунасан. Масалан, яқинда португалиялик мутахассис «Олд Траффорд» стадионида ёшлар жамоасининг ўйинини кузатди, финал хуштагидан сўнг ногирон болалар жойлашган ҳудудга бориб таҳминан бир соат улар билан турли хил мавзуда суҳбатлашди. Кўпчилик буни паир учун қилинган деб ҳисоблайди, лекин мен бундай деб ўйлайман. Муаммоларнинг кўплигига қарамай, у болаларга вақт ажратди ва ўзининг ўша ердалиги билан уларни шод этди. Ёки «Бёрнли» билан ўйиндан кейин, Моуриньо мухлислардан бирига ўзининг плашини совға қилди, кўринишидан оддий иш, лекин бу Моуриньонинг – инсон жиҳатидан бошқача тасаввур уйғотади. Айнан шу сабабларга кўра, мухлислар уни қўллаб-қувватлашмоқда. Айнан шу «Бёрнли»га қарши ўйинда мухлислар самолетни ижарага олиб унда: «Эд Вудворд – омадсизлик бўйича мутахассис» деган ёзув билан стадион олдидан учиришган.

Ўринбосарларнинг борлиги

Воқеалар ривожи қандай бўлишидан қатъий назар барча йўлларни кўриб чиқиш керак. «МЮ» раҳбарияти жуда ҳам шошқалоқ эмас ва Жозега ҳеч бўлмаганда натижага қарамай мавсумни якунлаш учун имкон беришади. Лекин кейин нима бўлиши ойдин эмас. Омадсиз якун топилса унинг ўрнини босиш учун муносиб номзодлар етарлича:

Зайниддин Зидан – Моуриньонинг ўрнини босиш учун энг муносиб номзод. «Реал» билан омадли юришдан кейин Зидан таътил олишга ҳақли эди. Лекин унинг «МЮ»га тўғри келиши катта сўроқ. ЕЧЛдаги кетма-кет учта ғалабадан кейин ҳам Зиданнинг мураббийлик қобилиятига шубҳалар бор. «МЮ» унинг учун катта синов бўлади, қўлидан келадими йўқми буни вақт кўрсатиб беради.

Антонио Конте – «Челси» клубидан кетганидан сўнг италиялик мутахассис ҳали ҳам бўш ва мавсум бошида иш топиш ҳам осон эмас. Зидандан фарқли ўлароқ, Контенинг тактик қобилиятларида шубҳа қилмасак ҳам бўлади. Лекин биринчи кечган мавсумдан кейин ҳамма Контенинг усулига қарши йўл топиб имкон беришмади ва у ўз ишидан айрилди.

Маурисио Почеттино – бу мутахассис ҳужумкор тактикани соғинган манкунианлик мухлислар учун жуда ҳам манзур келиши аниқ. Маурисио ўзини «Тоттенхэм»да жуда ҳам яхши кўрсатди, лекин бизда шундай таъсурот борки, у кўпроқ совринларга қизиқади. Почеттинонинг келиши билан «МЮ» раҳбарияти уни трансфер бозорида кўллашади ва ким керак бўлса олиб беради.

Манба: www.fapl.ru