Давид Сильва Испанияга қайтмоқчи

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Давид Сильва келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.

“Кейинчалик қаерда ўйнамоқчиман? Яқин икки мавсум “Манчестер Сити”да, ахир шартнома бўйича айнан шунча қолган.

Бундан сўнг нима бўлишини билмайман. Барчаси ўзимни жисмонан ҳис қилишимга боғлиқ бўлади.

Мен доим “Лас-Пальмас” сафига ўйнашни исташимни айтганман, бу мен тўғилган шаҳар вакили. Кўрамиз, келажакда воқеалар қандай ривож топаркан”, — дея Сильва.

Сильва 2010 йили “Манчестер Сити”га “Валенсия”дан ўтганди.

Манба: www.goal.com