«Манчестер Юнайтед» Эрнандес учун 80 миллион таклиф қилган экан

Ёзги трансфер мавсуми пайтида Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ярим ҳимоячиси Люк Эрнандес учун 80 миллион евро таклиф қилган экан.

Бу ҳақида Marca нашри хабар тарқатди.

Бундан ташқари, 22 ёшли футболчи билан "Барселона" ва "Реал" клублари ҳам қизиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, Эрнандес - Франция таркибида ЖЧ-2018 чемпионига айланган. Унинг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача давом этади.

Манба: bombardir.ru