«Барселона» Мексика термаси футболчисига қизиқиш билдирмоқда

ПСВ клуби ярим ҳимоячиси Ирвинг Лосано бир қатор топ-клублар қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

23 ёшли футболчига «Атлетико», «Манчестер Юнайтед», «Боруссия» Дортмунд ва «Барселона» жамоаларидан қизиқиш бор.

Каталонияликлар Мексика терма жамоаси футболчисининг агенти билан алоқага чиққанлар.

Лосано ўтган мавсум Голландия чемпионатининг 29та ўйинида майдонга тушиб, 17 гол ва 12та голли узатмага муаллифлик қилган.