Лука Тони: Италияда 40 та гол уриш қийин, лекин Роналду ундан ҳам кўп ура олади

Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Лука Тони «Ювентус» клубининг янги юлдузи Криштиану Роналдунинг голсиз серияси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен ўйлайманки, Италияда бир мавсум давомида 40 тадан гол уриш қийин масала, лекин у кўпроқ ура олади. Унга шунчаки, озгина омад керак бўлади ва баъзи тактик чизмаларга кўникиши лозим.

«Юве» барибир ютаверади. Роналду гол уришни бошлар экан, рақибларга жуда ҳам қийин бўлади: у ҳар икки оёғи, боши ва жарима ташқарисидан ҳам гол ура олади», - дейди Тони.