Давид Сильва: Гвардиола – футбол даҳоси

«Манчестер Сити» клуби ярим ҳимоячиси Давид Сильва Гвардиола билан бирга фаолияти ҳақида гапириб ўтди.

«Гвардиола кўплаб ишларни олдиндан кўра олади – бу унинг учун катта ютуқ. У нимадир тушунтирар экан, сен дарров илғаб оласан, мен олдин бунақасини кўрмаганман. Бу барча ўйинчилар, дарвозабонлар ва ҳужумчиларга ҳам тегишли.

Аввал баъзи мураббийлар фақатгина ҳужум, ёки ҳимояга эътибор қаратар эди. Пепга эса майдондаги ҳар бир нарса қизиқ. Ўйлайманки, мен сабр қилишни ўргандим. Олдин мен кўп ҳаракат қилар ва ҳамма жойда бўлгим келар эди.

Гвардиола мен битта жойда бўлишни ва тўп ўша ерга келишини кутишни ўргатди. Мен шу нуқтаи назарда ўйинимни кучайтирдим. Гвардиола – футбол даҳоси», - дейди Сильва.

Манба: www.bbc.com