«Реал» клубининг трансферлар учун қанча маблағи борлиги маълум бўлди

Мадриднинг «Реал» клуби янги футболчилар сотиб олиши учун 372 миллион евро ишлатиши мумкин (190 миллион + 182 миллион кредит асосида).

«Қироллик клуби» ушбу маблағни амалга ошмай қолган трансферлар «ПСЖ» дан Неймар ва Килиан Мбаппенинг сотиб олмаганлиги эвазига тежаб қолди. Бу ҳақида AS нашри хабар бермоқда.

Бироқ клуб президенти Флорентино Перес «Сантьяго Бернабеу» стадионини реконструкция қилиш истагида ва унга бунинг учун 575 миллион евро маблағ керак бўлади. «Реал»нинг стадионга мавжуд 372 миллион еврони ишлатиш ёки ишлатмаслиги номаълум.

Манба: www.as.com