«Челси» клуби 2012 йили Мбаппедан воз кечган

«Челси» клубининг собиқ скаути Серж Даниэль Бога Лондон клубининг франциялик ҳужумчини 2012 йили сотиб олиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

«Килианни кўриш учун таклиф қилганлардан бири «Челси». Биз бу ишни «Реал»дан олдин қилганмиз. Менинг Nike да ишлайдиган танишим бор эди ва Франциядалигимда биз учрашдик. У мендан ёш Мбаппе ҳақида билиш ёки билмаслигим ҳақида сўради. У Париж яқинидаги «Бонди» клуби учун ўйнар эди.

Мен эшитмаган эканлигимни айтдим. У менга жавоб берди: «Сен уни кўришинг шарт». Мен бордим ва унинг антиқа йигит эканлигини тезда англадим.

Бу ҳақида «Челси» клубига айтдим ва уни сотиб олиш кераклигини айтдим. Мен «Челси» билан ҳамкорлик қиладиган барча танишларимга қўнғироқ қилдим. Уларга шундай дедим: «Мени эшитинг, сиз бу болакайни кўришингиз шарт».

Мен уни оиласи билан олиб келдим. У ҳозиргидай техник футболчи эди. Мбаппе «Чарльтон» клубига қарши ўйнади ва 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бир ҳафта ўтиб биз «Челси» клубининг офисида учрашдик. Клубдагилар: «Бизга кўрганларимиз ёқди, лекин биз сизни яна бир кўрикка чақиришни истар эдик ва шундан сўнг қарор чиқарамиз» дейишди.

Мбаппенинг онаси нима дегани ёдимда: «Эшит, менинг ўғлим бу ерга қайтиб келмайди. Агарда Килиан уларга керак бўлса ҳозироқ сотиб олишсин, ёки 5 йилдан кейин 50 миллион евро тўлаши керак бўлади».

Айнан шундай деган эди! Мен жавоб қилдим: «Йўқ мен бундай дея олмайман, бу биз томондан жуда ҳам итоатсизлик бўлади». Охир оқибат улар ҳақ бўлиб чиқди. Мбаппе учун ҳатто 50 эмас 180 миллион евро тўлашди.

Мбаппе жуда ҳам иқтидорли эди. Англияда футболчининг ҳимояда ҳам ўйнаши ва меҳнат қилишини исташади. Килиан ўшанда меҳнаткаш эмас эди. Ҳимоявий усулда ўйнамас, тўп олиши билан бошқача бўлар эди», - дейди Бога.

Манба: www.goal.com