Роналдо ўз клубига «Реал» футболчисини олиб келмоқчи

"Реал Вальядолид" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Гап мавсум сўнггига қадар мўлжалланган ижара ҳақида кетмоқда.

Fox Sports Brazil нашрининг хабар қилишича, клубнинг янги президенти Роналдо ватандошини ўз жамоасида кўрмоқчи. Ўз ўрнида бу музокараларда Роналдонинг "Реал" билан илиқ алоқалари ёрдам бериши мумкин.

Ижара шартнoмаси қишги трансфер мавсумида имзоланиши кутилмоқда.

Манба: www.bombardir.ru