Ҳамиджон Актамов: Сафардаги дуранг – ёмон натижа эмас

“Қизилқум” клуби бош мураббийи Ҳамиджон Актамов Суперлига 23-туридан ўрин олган “Сўғдиёна”га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Мухлисларга маъқул келадиган қизиқарли учрашув гувоҳи бўлдик. Юзага келган қулай имкониятлардан унумли фойдаланганимизда ҳисоб умуман бошқача кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Бироқ бу – футбол. Шуниси билан ҳам қизиқ.

Сафардаги дуранг – ёмон натижа эмас. Бугун йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Рақиб жамоанинг келаси учрашувларида омад тилайман”, – деди мураббий.

Манба: www.pfl.uz