Погба фақат бир шартга кўра «МЮ»да қолади

«Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба манкунианликлар сафини тарк этишни хоҳламоқда, бироқ франциялик футболчининг фикри ўзгариши мумкин, дея хабар қилмоқда Rai Sport нашри.

Манбада таъкидланишича, Погбанинг агенти Мино Райола 13 сентябр куни «Ювентус» вакиллари билан музокара ўтказган. Бироқ бу вазият ўзгариши мумкин.

Поль «МЮ» устози Жозе Моуринью жамоани тарк этган ва унинг ўрнини франциялик мутахассис Зинедин Зидан эгаллаган тақдирдагина ўз қарорини ўзгартиришга тайёр.

Манба: www.championat.com