Хамес мавсум охирида «Реал»га қайтиши мумкин

Колумбия терма жамоаси вакили ва «Бавария»да ижарада тўп сураётган ярим ҳимоячи Хамес Родригес Мадриднинг «Реал» клубига қайтши мумкин, дея хабар қилмоқда Kicker нашри.

Хамеснинг ижараси 2019 йил ёзига қадар мўлжалланган. Футболчининг келажаги энг аввало мюнхенликлар қўлида бўлиб турибди. Улар футболчини 42 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эгалар. Бироқ сўнгги вақтларда «Бавария» раҳбарияти колумбиялик ўйинчини сотиб олишга шубҳа билан қарашмоқда.

Хамеснинг «Реал» билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган

Манба: www.championat.com