«Барселона» ва «Ювентус» ЖЧ-2018 кашфиётига қизиқиш билдирмоқда

«Штутгарт»  клуби ҳимоячиси Бенжамен Павар бир қатор кучли клублар қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

22 ёшли Франция терма жамоаси вакилига «Барселона» ва «Ювентус» клубларидан қизиқиш бор.

Аввалроқ Паварга «Тоттенхэм» ва «Бавария» клублари даъвогарлик қилаётгани хабар қилинганди. Айрим манбаларда мюнхенликлар футболчи билан шахсий шартнома борасида келишиб олганликлари айтилганди.