ЎФА «Gross insurance» билан ҳамкорликда ўтказган хайрия мусобақаси ниҳоясига етди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Gross insurance”  суғурта компанияси билан ҳамкорликда халқаро хайрия футбол мусобақасини ташкил қилгани ҳақида хабар берилган эди. 

“Ўзбекистон” спорт саройи майдонида ўтказилаётган мусобақанинг 3-ўрин учун ҳамда финал баҳслари бўлиб ўтди. Мусобақанинг бронза медаллари “New life insurance” жамоасига насиб этди.

Финалда Тошкент иқтисодиёт университети ҳамда “Gross insurance” жамоалари тўп суришди. Муросасиз кечган баҳс “Gross insurance” жамоасининг ғалабаси билан ниҳоясига етди. Финал баҳсидан сўнг мусобақанинг тақдирлаш ва тантанали ёпилиш маросимлари бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида ФИФА рефериси Равшан Эрматов иштирок этди. Иштирокчи жамоаларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ҳамда диплом тақдим қилинди. 
Манба: www.ufa.uz