«Эвертон» клубидан очколар олиб ташланиши мумкин

«Эвертон» клуби йирик миқдорда жарима ёки очко олиб ташланиши мумкин. Ливерпуль клуби ҳозирги бош мураббий Марку Сильва билан сирли равишда музокара олиб борганликда айбланмоқда. Ўша пайтда мутахассис «Уотфорд» клубини бошқараётган эди. Сильва «Уотфорд»дан 2018 йили январь ойида кетган ва май ойида «Эвертон» жамоасига тайинланган.

Англия премьер-лигаси раҳбарияти суриштирув ишларини олиб бориш учун ҳуқуқшуносларни ёллаган. Улар далил йиғиш учун Сильванинг телефон сўзлашувлари, ёзишмаларини олиши мумкин.

«Эвертон» клуби эгаси Фарход Мошири ва «Уотфорд» раҳбариятининг учрашувидан ҳеч нарса ўзгармади. «Уотфорд» клуби «Эвертон»нинг жарима тўлашини истамаяпти ва уларнинг жазоланишини талаб қилмоқда. «Эвертон» эса ўз айбини тан олмаяпти.

Икки клуб ҳуқуқшуносларининг илк учрашув шу ҳафтада содир бўлиши белгиланган. Суриштирув ишларининг илк натижалари октябрь ойида маълум бўлади.

Манба: www.skysports.ru