Батшуайи – ХXI асрда ушбу натижани қайд этган илк футболчи

Испания чемпионатининг 6-турида «Валенсия» клуби «Сельта» билан (1:1) дуранг натижа қайд этди. «Челси» клуби ҳужумчиси Миши Батшуайи ижара асосида «Валенсия» сафида ўйнайди ва у баҳсда ҳисобни очди.

24 ёшли бельгиялик футболчи ХХI асрда Англия, Германия, Франция ва Испания чемпионатида гол урган илк футболчи бўлди. Батшуайи ўтган мавсум «Боруссия» Д сафида Германия чемпионатининг 10 та учрашувида майдонга тушган, унда ҳужумчи 7 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Ундан аввал эса Миши АПЛ да «Челси» ва Лига 1 «Марсель» клубларида ўйнади.

 

Манба: www.goal.com