«Бавария» клуби Риберига ўринбосар топиб қўйди

«Марсель» клуби ярим ҳимоячиси Флорьян Товен фаолиятини мюнхеннинг «Бавария» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Ouest France нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, немис клуби 25 ёшли футболчини Франк Риберининг ўрнига олиб келиш истагида. Бу йили Франк 36 ёшни қарши олади. «Марсель» клуби раҳбарияти Товенни 80 миллион еврога бахоламоқда.

Жорий мавсум ярим ҳимоячи Франция чемпионатида 6  та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.

Манба: www.goal.com