«Реал» қишда аргентиналик футболчини сотиб олмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби «Велес Сарсфилд» ярим ҳимоячиси Матиас Варгас хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда AS нашри.

Манбада таъкидланишича, қайморанглилар скаутлари футболчи ҳақида ижобий фикрдалар. Шу хулосаларга асосланган ҳолда «Реал» қишки трансфер мавсумида аргентиналик футболчини қўлга киритишга уриниб кўради.

Чап қанот ҳужумкор ярим ҳимоячиси ҳисобланган Варгасга шунингдек, «Ювентус», «ПСЖ» ва «Ливерпуль» клубларидан ҳам қизиқиш бор.

21 ёшли футболчи «Велес Сарсфилд» сафида 2015 йилдан буён тўп суради. У клуб сафида 59 ўйин ўтказиб, 12та голга муаллиф бўлган. Варгас ўтган ойнинг 8-санасида Аргентина термаси сафида дебют қилганди.

Манба: www.as.com