Месси цирк билан ҳамкорликни йўлга қўйганини эълон қилди

«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Sirque du Soliel билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди. Ўз фаолиятида театр, хореография, акробатика ва цирк жанрларини бирлаштирган Канада ширкати кейинги йили футболчининг ҳаёти ҳақида янги шоу тайёрламоқда.

Месси Инстаграмдаги ўзининг расмий саҳифасида Cirque du Soleil логотипи туширилган футболкада видеони жойлаган.

Манба: www.as.com