Россия футбол қўмитаси Кокорин ва Мамаевни умрбод дисквалификация қилишни кўриб чиқмоқда

Россиянинг «Первый канал» суҳандонининг ҳайдовчиси ургани ва бунинг оқибатида Минпромторг амалдори Денис Пакни ҳам жароҳатлаган футболчиларни Россия футбол қўмитаси умрбод футболдан дисквалификация қилишни ўйламоқда. Бу ҳақида «Чемпионат» нашри хабар бермоқда.

Россия футбол қўмитасининг тартиб-интизом регламенти 10 боби бўйича жазолаши мумкин. Унга кўра, жисмоний шахсларга қуйидаги спорт чекловлари амалга оширилиши мумкин: 1) огоҳлантириш; 2) четлатиш; 3) дисквалификация; 4) футболга боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият юритиш; 5) стадионга киришни чеклаш.

Манба: www.championat.com