Италияни ЖЧ-2018 га олиб чиқа олмаган мураббий «Кьево»ни бошқаради

Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Жампьеро Вентура «Кьево» клубига тайинланди. Куни кеча клуб Лоренцо Д’Анно билан хайрлашди. «Кьево» Италия чемпионатида 8 турдан кейиг 6 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этиб сўнгги поғонада келмоқда.

Вентура «Кьево» билан 2 йиллик шартнома имзолади. 70 ёшли мутахассис Италия термасини ЖЧ-2018 га олиб чиқа олмаганидан кейин бўшатиб юборилган эди.

Манба: www.sports.ru