Сампаоли Аргентина термасининг ЖЧ-2018даги омадсизлик сабабларини айтиб ўтди

Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хорхе Сампаоли ЖЧ-2018 учун таркибга «Интер» ҳужумчиси Мауро Икардини нима сабабдан киритмаганлиги ва «Ювентус» футболчиси Пауло Дибалани мусобақа давомида кам ўйнатгани сабабларини айтиб ўтди.

«Нега Икардини олмадим ва Дибалани кам ўйнатдим? Биз айнан ўша пайтда ютишимиз керак эди. Менинг ихтиёримда ЖЧ-2014 финалига қадар етиб борган ўйинчилар бор эди. Шунинг учун ҳам мен уларга ишонч билдиришга қарор қилдим. Бизда қисқа муддатли, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган режа учун 100 дан ортиқ футбол бор эди. Бироқ Россиядаги мусобақадан кейин ҳаммаси якун топди.

Жаҳон чемпионати оддий бўлмади, шунинг учун ҳам биз ғолиб бўлишга мажбур эдик, бу эса истеъдодли футболчиларга ҳалақит берар эди. Биз чиройли ўйин намойиш қила олмас эдик, чунки мусобақада биздан фақат ғалаба талаб қилинди. Жамоа яхши тайёргарликка эга эди ва тўла ишонч билан майдонга тушди, бироқ ҳар ўйинда қийналди», - дейди Сампаоли Marca нашрига.

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 да гуруҳ босқичини қийинчилик билан ўтиб, 1/8 финалда Францияга мағлуб бўлди. Сампаоли мусобақадан кейин бўшатиб юборилди.

Манба: www.marca.com