«Челси» Азар трансфери учун «Реал»дан қанча сўрагани айтилди

Кеча Мадриднинг «Реал» клуби «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азарни қишки трансфер мавсумида сотиб олишга уриниши ҳақида хабарлар янгради.

Cadena SER радиосининг хабар қилишича, кўклар бельгиялик футболчи трансфери учун «Реал»дан 200 миллион евро талаб қилишмоқда.

Азарнинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ушбу мавсум Азар «Челси» сафида 10та ўйинда иштирок этиб, 8 гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилди.

«Реал» қишда Азарни, ёзда эса Неймарни сотиб олади

Манба: www.cadenaser.com