«Барселона»нинг қишки трансфер мавсумидаги режалари маълум

Каталонияликлар қишда ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Mundo Deportivo нашрининг маълумот беришича, «Барселона» мураббийлар жамоаси жамоа таркибини тўлдириши мумкин бўлган футболчилар борасида бир қарорга келган.

Ушбу рўйхатдан «Аякс»нинг 19 ёшли ҳимоячиси Маттейс де Лигт, «Интер» дан Милан Шкриньяр, «Лейпциг» футболчиси Дайот Упамекано ва «Наполи» етакчиларидан бири Калиду Кулибалу ўрин олишган.

Айни дамда «Барселона» клуби Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.