АҚШ, Мексика ва Канада умумий чемпионат ташкил қилиши мумкин

Шимолий Америкада ўзларининг футболчи лигаси ташкил қилиниши мумкин. Унда АҚШ, Мексика ва Канададан жамоалар иштирок этади.

«Шимолий Америка лигаси пайдо бўлиши мумкин. Барча плюс ва минусларни бахолаш лозим бўлади. Ўлайманки, бу бизнинг ўсишимиз ва курашишимиз учун имконият.

Агар биз ЖЧ-2026 ни ўтказа олсак, Шимолий Америка лигасини ҳам ташкил қилишимиз мумкин бўлади. Бундан кўзланган асосий мақсад шундаки, биз бирга ўсиш ва курашни ошириш учун имконият топишимиз керак. Акс ҳолда дунё Европадаги бойлар ва қолганларга бўлиниб кетади», - дейди Мексика лигаси президенти Энрике Бонилья.

МЛС ва Мексика чемпионлар кубогини яратишган бўлиб, унда икки лига ғолиблари курашишади.

Манба: www.dailymail.com