Арда Турон тунги клубда қўшиқчининг бурнини синдирди

«Истанбул» клуби ярим ҳимоячиси Арда Турон тунгги клубда можарога сабаб бўлди. Fanatik нашрининг тарқатган маъулмотига кўра, футболчи машҳур қўшиқчи Беркай Шахиннинг аёли Озлем Аде Шахинга тегажоғлик қилган.

Шундан сўнг Турон ва қўшиқчи ўртасида муштлашув содир бўлган. Якунда Беркай бурни синиши оқибатида касалхонага жўнатилган.

Турон ўз навбатида унга ўз узурини билдириш учун касалхонага боради. У ўзи билан қурол олиб бориб Беркайга: «Мен сенинг хотининг эканлигини билмадим. Кечир. Агар истасанг мени ўлдиришинг мумкин» деган.

Бироздан кейин 31 ёшли «Барселона» собиқ футболчиси ижтимоий тармоқда қўшиқчининг хотинига тегажоғлик қилганини тан олмади, бироқ Беркай билан муштлашувга изоҳ бериб ўтди: «Ҳа дам олиш куин мен дўстларим билан вақтичоғлик қилган ўша ерда келишмовчилик бўлди. Бироқ бунинг сабаби ғурурга тегиш эмас эди».

Манба: www.fanatik.com