Диққат! Ўзбекистон - КХДР учрашувига иккита чипта ютиб олинг!

Хабарингиз бор, 13 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ҳам Шимолий Корея миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

Эктор Купер бошчилигидаги бош жамоамиз "Миллий" стадионида ўзи учун керакли бўлган ўйинни ўтказади. Табиийки, миллий термамиз ўйинлари кўплаб ишқибозларнинг диққат марказида бўлади ва имкон бўлса шу баҳсни стадионнинг ўзидан туриб кузатишни истайди.

Бугун футбол мухлисларида шундай имконият борлигини айтиб ўтмоқчимиз. UFF.uz сайти ўзининг янги очилган "UFF.uz Media" Телеграм каналида викторина ўтказади. Унда футбол мухлисларига саволлар йўлланади.

Ғолиб бўлган ишқибоз Ўзбекистон - КХДР учрашувига кирадиган иккита чиптага эга бўлади.

Демак, викторина шартлари қуйидан иборат:

1. Сиз UFF.uz Media Телеграм каналига аъзо бўласиз. Викторинада фақатгина шу канал аъзолари иштирок эта олади.
2. Пастда келтирилган саволларга жавоб жавоб тайёрлайсиз ва жавобларни бугун соат 12.00 дан эртага соат 12.00 гача бизга юборасиз.
3. Жавобларни @UFFuzAdminBot бот каналига юборасиз. У ерда "Викторина жавоблари" рукнини босиб, ўша ерга йўллайсиз.

Агар, ғолиблар сони бир нечта кишини ташкил қилса, биз улар орасидан қуръа асосида аниқлаб оламиз.

Билимингизни синаб кўринг!

чипта

Викторина саволлари қуйида келтирилган:

1. Инсоният тарихидаги биринчи халқаро футбол учрашуви қачон ва қайси жамоалар ўртасида бўлиб ўтган?

2. ЖЧ-1950 мусобақасини қайси терма жамоа ютиб олган ва ўша жамоанинг сардори ким эди?

3. Собиқ Иттифоқ ҳамда МДҲ давлатлари футболида энг кўп голни қайси футболчи урган?

4. Ушбу ибора қайси афсонавий футболчига тегишли: "Калла билан ўйлаб, оёқ билан ўйнаш керак!"

5. ФИФА қарори бўйича қайси футболчи "100 йилликнинг энг зўри" деб тан олинган?

6. XIX асрда Англияда футбол ўйини бўлиб ўтади. Ўшанда ҳакам голни инобатга олмайди. Шу пайт бир ишқибоз ҳакамга бир нарсани таклиф қилади. Натижада футбол мутлақо бошқачасига ривожланиб кетади. Ўша ишқибоз нимани таклиф қилганди?

7. Испания чемпионатининг 2014/2015 йилги мавсумида "Барселона" ва "Реал" Мадрид жамоалари нечтадан гол уриб, нечтадан ўтказишган?

Сиздан жавобларни кутиб қоламиз. Барча жавобларни БИТТА қилиб юборинг. 

Ўзбекистон - КХДР учрашувига кирадиган иккита чипта Сизни кутмоқда!

UFF.uz Media Телеграм канали: https://t.me/uffuzmedia
@UFFuzAdminBot бот канали: @UFFuzAdminBot

Манба: uff.uz