Расман! Жон Терри «Астон Вилла»да иш бошлади

«Астон Вилла» клуби Дин Смитни янги бош мураббий сифатида таништирди, унга ёрдамчи этиб Жон Терри тайинланди. Бу ҳақда бирмингемликлар расмий сайтида маълум қилинди.

Шунингдек, «Валенсия» ва «Атлетико»нинг собиқ спорт директори Хесус Гарсия Пихтар клубнинг янги спорт директори бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Терри бир неча кун олдин футболчилик фаолиятини тугатганини маълум қилганди.

Манба: www.championat.com