Роналдунинг адвокати: Криштиану зўравонлик қилганини тан олганлиги ҳақидаги ҳужжатлар – сохта

«Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг адвокати Питер Кристиансен америкалик модел Кэтрин Майоргага нисбатан зўравонликда гумон қилинаётган мижозининг ишига оид баъзи фикрлари билан ўртоқлашди.

«Роналду зўравонлик ишлатганини тан олганлиги ҳақидаги ҳужжатлар – ўйлаб топилган нарса. Бу мижозимни обрўсизлантириш учун уюштирилган акция. Улар ўғирланган ва осон ўзгартирилиши мумкин бўлган рақамли ҳужжатлар асосида қурилган.

2015 йили хакерлар Европадаги кўплаб юридик шахс ва фирмаларнинг электрон маълумотларини қўлга киритишган. Улар ушбу маълумотларни сотишга уринишган, ҳамда нашрлардан бири ушбу ўғирланган ва катта эҳтимол билан сохталаштирилган ҳужжатларни масулятсизларча оммага тарқатиб юборган.

Шубхаларга ўрин қолдирмаслик учун яна такрорлайман, Роналдунинг 2009 йилдаги воқеа бўйича позицияси ўша-ўша қолади: ушбу иш икки томоннинг розилиги билан бўлган», — дейди адвокат.

Манба: www.championat.com