Погба: АПЛ чемпионлигини қўлга киритмоқчиман

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба ЖЧ-2018 мусобақасидан сўнг ўз ритмига тушиб олишга қийналаётганини айтди.

«Юлдузга қўлингни теккизгандан сўнг, диққатни жамлаш ва яна совринлар учун учун курашиши жуда қийин кечади. Жаҳон чемпионлиги – футболчи фаолияти давомида ютиб олиши мумкин бўлган энг яхши соврин.

Бироқ мен қийинчиликларни енггиб ўтишни ёқтираман, менда ҳали иштиёқ бор. Масалан, мен ҳали ҳеч қачон АПЛ чемпионлигини қўлга киритмаганман. Буни ютишни истардим», — дейди Погба.

Манба: www.championat.com